- 2019-01-15
Туркистон шаҳрида 4 январь куни Туркистон-Чимкент тезюрар поездининг биринчи рейси тантанали очилишдан сўнг йўлга чиқди.
Туркистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Қайрат Нукенов очилиш маросимида “Туркистон шаҳри вилоят марказига айланганидан кейин вилоят бошқармаси ва департаментлар ходимлари Чмикент шаҳридан кўчиб келишди. Икки шаҳар ўртасида аҳолининг қатнашини қулайтириш мақсадида биз тезюрар поездни йўлга қўйдик. Биз бу билан Туркистон ва учинчи мегаполис орасида алоқаларни ривожлантиришни кўзладик. Бундан ташқари, туризмни ривожлантиришга ҳам ўз ҳиссамизни қўшдик” деди.
Поезд ҳафтада икки марта душанба ва жума кунлари қатнайди. Чимкентдан душанба куни соат 05.45 да, Туркистондан эса жума куни соат 19.25 да йўлга чиқади. Масофани 2 соат 15 дақиқада босиб ўтади. Қатнов давомида фақатгина Арис станциясида тўхтайди. Поезд 175 ўринлик бўлиб, билет баҳоси 609 тенге. Билетларни исталган темир йўл кассаларидан ёки интернет орқали сотиб олиш мумкин.