- 2023-06-07
Туркистон вилоятининг Қарноқ қишлоғида ажойиб зооферма пайдо бўлди. У ерда экзотик қушлар ва ҳайвонлар яшайди. Ушбу ягона бўлган ферма асосчиси Қарноқ қишлоғида яшовчи 21 ёшли Иброҳим Сатторовдир. Энди у ишини давом эттириб, фермани экопаркка айлантирмоқчи.
Ушбу зооферма бир қарашда оддий фермалардан фарқи йўқдек туюлади. Лекин бўсағасидан босиб ўтгач, туяқушлар, ҳинд ва Эрон товуслари, қирғовуллар ёнма-ён яшаётганига гувоҳ бўласиз. Бундан ташқари, 20 дан ортиқ товуқ турлари бўлиб, улар орасида кабутарларга ўхшаш япон товуқлари ва бизнинг минтақа учун жуда ноёб бўлган Африка товуқлари бор.
Иброҳим Сатторов: “Зиёратчилар орасида товуслар катта қизиқиш уйғотмоқда. Айниқса, ранг-баранг бўлган ҳинд товуслари. Бундан ташқари бизда қуёнлар ҳам бор. Болалар уларни жуда яхши кўради. Баъзи болалар уларни уйга ўзлари билан олиб кетишни сўраб йиғлашади ҳам”, деди.
Иброҳим ёшлигидан ҳайвонот оламини яхши кўрарди ва одамлар кам учрайдиган ҳайвонларни томоша қила оладиган жой барпо этишни орзу қиларди. Ҳозир унинг севимли ҳайвонлари бу шомий ва альп эчкиларидир. Улар кунига беш литрдан сут беришади.
Иброҳимни бу ишида унинг отаси Райимжон Қўчқоров ҳам қўллаб-қувватламоқда. Отаси Райимжон: “Ҳозир биз давлатдан экопарк барпо этиш учун 2 гектар ер майдони сўрадик. Бу масала кўрилмоқда. Агар ер ажратиладиган бўлса, Туркистон шаҳрида ажойиб лойиҳани амалга оширамиз. Ушбу экопарк болалар ота-оналари билан келиб, мириқиб дам оладиган масканга айланади”, деди.
Маҳаллий ҳокимчилик ушбу лойиҳага қизиқиш билдирмоқда. Агар ҳамма нарса режадагидек амалга ошадиган бўлса, 2026 йили экопарк зиёратчилар учун ўз эшикларини очади.