- 2017-06-06
Қозоғистонда 2019 йили энг кам тўлов миқдорининг (МРП) ошиши натижасида ҳужжатларни расмийлаштириш божлари ҳам ўзгарди. Шахсни тасдиқловчи гувоҳнома учун 505 тенге, паспорт учун 20 минг 200 тенге тўлаш керак. Шуни таъкидлаш керакки, Астана, Алмати, Чимкент ва Ақтўбе шаҳарларида паспортни бир кун ичида олиш учун 5135 тенге, 3 кун ичида олиш учун эса 2905 тенге қўшимча тўлаш лозим.
Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун 3150 тенге, техпаспорт (транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси) учун 3157 тенге, туғилганлик ҳақида гувоҳномани қайта қолиш учун 2525 тенге, никоҳни қайд этиш гувоҳномасини қайта олиш учун 2525 тенге бож тўланади.
Шуни эсда тутиш керакки, аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида (ЦОН) ҳужжатларни расмийлаштиришда банкларнинг комиссияси ҳам мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, 16 ёшгача бўлган Қозоғистон болалари хорижга чиқишлари учун паспорт олган бўлишлари шарт.