Янги ҳокимлар тайинланди


  • 13 Июнь, 2022
  • 197

Жорий йилнинг 8 июнидан янги вилоятлар ташкил этиш бўйича фармон кучга кирди. Эслатиб ўтамиз Қарағанда вилояти иккига бўлиниб, Улитау вилояти, Шарқий Қозоғистон вилояти иккига бўлиниб, Абай вилояти ҳамда Алмати вилояти иккига бўлиниб Жетису вилояти ташкил этилганди.

Президент фармони билан Улитау вилоятига Берик Абдиғалиули ҳоким этиб тайинланди.

У бунгача мажлис депутати, Улитау тумани ҳокими сифатида фаолият кўрсатган.

Вилоят таркибига Жанаарқа ва Улитау туманлари ҳамда Жезқазған, Қаражал ва Сатпаев шаҳарлари киритилди.

Бейбит Исабаев Жетису вилояти ҳокими этиб тайинланди.

Бунгача у сенат депутати сифатида фаолият кўрсатган.

Депутатликдан аввал президент матбуот котиби, Албания, Туркия, Покистон, Озарбайжон ва Қирғизистон ўлкаларида Қозоғистон элчиси бўлиб ишлаган.

Янги вилоят таркибига 8 туман (Ақсув, Алакўл, Эскелди, Қаратал, Кербулақ, Кўксув, Панфилов, Сарқан) ва 2 та шаҳар (Талдиқўрғон ва Текели) киритилган.

Абай вилояти ҳокими этиб Нурлан Уранхаев тайинланди.

Бунгача Уранхаев Нур-Султон шаҳрининг архитектура, шаҳарсозлик ва ер муносабатлари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Вилоят таркибига  Ақсуат, Абай, Аягўз, Бешқарағай, Бородулихин, Жармин, Кўкпектин, Урджар туманлари ва Семей, Курчатов шаҳарлари киритилди. 


Бошқа мақолалар