- 2017-06-21
Россия марказий банки 2018 йилнинг иккинчи чорагида 100 миллиард долларлик заҳирасини юан ва еврога алмаштирганини маълум қилди.
Россиянинг халқаро заҳирасида долларнинг улуши ўтган йилнинг иккинчи чорагида 2017 йилнинг айни даврига қиёсланганда 24,4% га камайиб, евронинг улуши 6,9%га ўсди.
Шу тариқа жами 100 миллиард долларлик заҳира евро ва юан пул бирликларига алмаштирилиб, долларнинг Россия заҳирасидаги улуши тарихдаги энг паст улушга камайди.
Россия бош вазир ўринбосари ва молия вазири Антон Силуанов бир муддат аввал ўлкадаги нефть ва газ ширкатларининг тўловлардаги доллар улушини камайтиришга йўналтирилган режаларини яқинда ҳукуматга тақдим этишини билдирганди.
Марказий банк ва Россия ҳукумати тарафидан бошқариладиган валюта, пул, ХВФ заҳира позицияси, олтир ва бошқа заҳиралардан таркиб топган ўлканинг халқаро заҳиралари 2008 йил августда 598 миллиард доллар билан энг юқори савияга эришганди.