Яман ҳокимияти мамлакатни хусийлардан озод қилиш бўйича ҳарбий операция бошлади


  • 5 Октябрь, 2026
  • 12

Яман ҳокимияти мамлакатни хусийлардан озод қилиш бўйича ҳарбий операция бошланишини эълон қилди. Бу ҳақдаги баёнотни Яман президентлик бошқарув кенгаши раҳбари Рашод ал-Алимий қилди. Бу ҳақда Яман Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Рашод ал-Алимий ҳокимият давлат институтларини тиклаш ва ўз ҳукмронлигини мамлакатнинг бутун ҳудудига ёйиш бўйича ҳаракатларни бошлаганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, бу қарор "кескинликни пасайтириш учун барча имкониятлар тугаганидан кейин" қабул қилинган.

"Биз қуролли кучлар, хавфсизлик кучлари ва барча ҳарбий қисмларга тасдиқланган режага мувофиқ олдимизга қўйилган вазифаларни бажаришга киришиш – мамлакатни террорчи гуруҳлардан тўлиқ озод қилишгача бўлган буйруқни бердик", деди Яман президентлик бошқарув кенгаши раҳбари Рашод ал-Алимий.

У исёнчилар зўравонлик билан назорат қилаётган ҳудудлардаги ватандошларга мурожаат қилди.

"Сиз ушбу операцияларнинг нишони эмассиз, аксинча, сизнинг хавфсизлигинггиз, ҳуқуқларингиз ва қадр-қимматинггиз уларнинг энг муҳим сабабларидир", деди у.

Уларни ҳарбий объектлар ва тўпланиш жойларидан, шунингдек, исёнчиларнинг таъминот йўлларидан узоқроқ туришга ҳамда ўз фарзандларини ҳарбий ҳаракатларда қатнашишдан ҳимоя қилишга чақирилди.

Ал-Алимий, шунингдек, давлат "хавфсиз қайтиш ва эълон қилинган амнистияга содиқлигини" билдириб, қуролни ташлаган, исёнчилар сафидаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатган ва эълон қилинган тартиб-қоидаларга мувофиқ ўз оиласи ва Ватанига қайтган ҳар бир киши учун эшиклар очиқ қолишини таъкидлади.

Бошқарув кенгаши раиси қуролли кучлар, хавфсизлик кучлари, барча ҳарбий қисмлар ва халқ қаршилигига қонунга қатъий амал қилишни ҳамда аҳолини, унинг шаъни ва мол-мулкини ҳимоя қилишни топширди, шунингдек, миссия "фақат ерни қайтариб олишдангина иборат эмас, балки унда давлатни тиклашдан ҳам иборат" эканини таъкидлади.

Ал-Алимий ҳукуматга ҳар бир озод қилинган шаҳар ва туманда давлат институтлари ўз фаолиятини бошлаши учун параллел дастур тайёрлашни топширди. Устувор йўналишлар қаторига – давлат хизматчиларининг маошларини тўлаш ва қарзларни қоплаш, йўллар, электр таъминоти, сув таъминоти ва вайрон бўлган объектларни тиклаш, кўчирилган шахсларнинг қайтиши ҳамда иқтисодий фаолликни қайта тиклаш киради.

Сўнгги ҳафталарда хусийларнинг шиддатли ҳужуми, уларнинг Яманнинг янги ҳудудларини босиб олиши юзлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлди ва БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги бошқармаси маълумотларига кўра, 110 000 мингдан ортиқ кишини ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди.

Хусийлар Қизил денгиздаги Яман қирғоқлари ва асосий ороллар устидан назорат ўрнатдилар, бу эса Эрон Ҳурмуз бўғозини тўсиб қўйганидан кейин аҳамияти янада ошган энергия ресурсларини етказиб бериш ва глобал кема қатновлари учун энг муҳим денгиз коридори бўлган Боб ал-Мандабни ўз назорати остига олишга интилаётганини кўрсатади.


Бошқа мақолалар