- 2015-09-09
Мусул кутубхонасига ўт қўйган террор ташкилоти ИШИД ўтган ҳафта музейни вайрон қилди. Тарихий асарлар контрабандасидан бир ҳафтада 30 миллион доллар пул топган террор ташкилоти Мусул музейига кирди. Террористларнинг ҳайкал, ўймакорлик ва бошқа асарларни болғалар билан парчалаётгани видеотасвирларга тушди.
Ироқнинг Мусул шаҳрининг сургундаги ҳокими Асил Нужайфий эса ИШИДнинг музейни талон-тарож қилишини изоҳлаб, қизиқ бир хусусга диққат қаратди. ИШИДнинг тарихий асарлар борасида мутахассис эканлигини сўзлади. Террористлар парчалаган асарларнинг кўпи Ироқ урушидан кейин Бағдодга олиб кетилган ҳақиқий асарларнинг нусхаси эканлигини маълум қилди. ИШИДнинг музейдан 7 минг асарни ўғирлаганлигини билдириб, бу ҳақида антик асарлар савдогарларини огоҳлантирган Нужайфий “Шанс асари, музейдаги қимматбаҳо баъзи асарлар Бағдоддаги Миллий музейга юборилган. Террористларнинг болғалар билан парчалаганлари эса ҳақиқий асарларнинг репродукционларидир. Лекин террористлар парчалаган ҳақиқий иккита асар бор: бири қанотли бузоқ ҳайкали, иккинчиси Розҳан ҳайкали. Бундан ташқари видеода баъзи ҳақиқий асарларнинг йўқлигини аниқладик. Бу эса ИШИДнинг вайрон қилишдан аввал 7 та асарни ўғирлаганлигини кўрсатмоқда” деди.