Македония номини ўзгартирди


  • 12 Январь, 2019
  • 584

Македония мажлиси ўлканинг номини Шимолий Македония республикаси деб ўзгартирувчи қонунни қабул қилди.

Мажлисда ўтказилган овоз беришда депутатлар тўртта конституцияга ўзгартириш учун овоз беришди. 120 депутатдан иборат мажлисда мухолиф Македония миллий демократик иттифоқи партияси депутатлари қатнашмасдан, 81 нафар депутат келди. Мажлисда аввал мухолиф партия сафида бўлиб, конституция ўзгартиришлари қўлламаганларидан кейин партияларидан чиқиб кетган 8 нафар мустақил депутат ҳам иштирок этди.

Греция билан Македония орасида июнь ойида имзоланган Преспа келишуви доирасида Македониянинг номи “Шимолий Македония” деб ўзгартирилиши кўзда тутилган қонун мажлиснинг учдан иккисининг овози билан қабул этилди.

Кўплаб давлатлар Македонияни конституциявий номи бўлган “Македония республикаси” номи билан таниса ҳам Греция ўз ҳудудида “Македония” номли вилоят борлигини рўкач қилиб, ўлканинг номини ўзгартиришни талаб қиларди. Македония мустақиллигини эълон қилган 1991 йилдан буён жанубий қўшниси Греция билан давом этаётган ном муаммоси туфайли Европа иттифоқи ва НАТОга аъзо бўла олмаётган эди.


Бошқа мақолалар