Данияда аёллар ҳам ҳарбий хизматга боради


  • 27 Март, 2025
  • 15

Дания Мудофаа вазирлиги 2026 йилдан бошлаб аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматга жалб этилишини эълон қилди. Дания Бош вазири Фредериксен бу қарор "тўлиқ гендер тенглигини таъминлайди" деб таъкидлади.

Данияда муҳокамага сабаб бўладиган қарор қабул қилинди. Илгари Данияда аёллар фақат ихтиёрий равишда ҳарбий хизматга бора олар эди, 18 ёшдан катта эркаклар учун эса бу мажбурий эди.

Дания тарихида илк бор аёлларни мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилиш ва хизмат муддатини узайтириш режалаштирилгани маълум қилинди. Чоршанба куни янги режаларини эълон қилган Дания Бош вазири Фредериксен, бу қарор "тўлиқ гендер тенглигини таъминлайди" деб айтиб ўтди.

Норвегия ва Швециядан сўнг Дания бу тизимни жорий қилган учинчи Европа мамлакатига айланади. Ўтган йили армияга жалб қилинган 4 700 кишининг чораги аёллар эди. Ҳозирда 4 ой бўлган ҳарбий хизмат муддати ҳам эркаклар, ҳам аёллар учун 11 ойга узайтирилади. 6 миллион аҳолига эга бу мамлакатда 9 минг профессионал ҳарбий хизматчи ва жами 20 минг аскар бор.


Бошқа мақолалар