Глобал маълумот назорати учун уруш


  • 15 Январь, 2019
  • 557

“Huawei”нинг соҳиби Рен Женфейнинг қизи Канадада ҳибсга олиниши билан бошланган жанжал келажакдаги уруш оловига ёғ сочди. АҚШ бошчилигида Ғарб ўлкалари 5G билан боғлиқ маълумот назорати учун курашмоқда.

“Huawei” жосуслик иддаоларига қарши ўтган куни Хитойдаги марказида матбуот анжумани ўтказди. “Huawei”нинг тармоқ ходимлари Хитой учун жосуслик мақсадида фойдаланиши мумкинлиги иддаоси билан АҚШ ва бир қатор Европа ўлкалари тарафидан тақиқланиши бошланди.

Йиғилиш охирида “Қонуний далиллари бўлганлар билан диалог учун очиқмиз” хабарини берган “Huawei” олдимиздаги 5 йил давомида кибер хавфсизлик учун 2 миллиард доллар маблағ ажратишга сўз берди.

Хўш, олдин бўлган ҳодисаларга ёдга олайлик.

1 декабрь куни “Huawei” асосчисининг қизи Ванчжоу Мэн АҚШнинг талаби билан Канадада ҳибсга олинди. Хитой Мэннинг ҳибсга олинишига қарши жуда кескин равишда жавоб қайтарди. Аввал Канаданинг Хитойдаги элчисига нота берилди. Ортидан икки Канада ватандоши Хитойда жосуслик фаолиятида бўлган деган иддао билан ҳибсга олинди. Мэннинг ҳибси бир муддат ўтиб, “уй қамоғи”га алмаштирилди. Ҳамма нарса тинчиди деб турган вақтда “Huawei”нинг Полбшадаги бир ходими жосуслик айби билан қамоққа олинди.

Юз берган воқеаларни янада яхшироқ англаш учун “Huawei”нинг ўтмишига назар ташлайлик. 1997 йил эди. Собиқ халқ озодлик армияси зобити Рен Женфей 53 ёшида бўлиб, “Huawei” ташкилланганига 10 йил бўлганди. Аввал Хитойда телефон линияларини тортиш бўйича шартномани қўлга киритди. Сўнгра ширкат хорижга чиқа бошлади. Реннинг сафари муҳандислигининг кучи ва бошқарув усулларига ҳайратланган “Bell Labs” ва “IBM”га зиёратни ҳамда казиноларда сайр қилиш учун Лас Вегасга жойлашишини ўз ичига олганди.

Рен Америка тупроқларига илк қадам босганида даромади 1 миллиард доллардан кам бўлган “Huawei”нинг даромади бу йил 100 миллиард доллардан ошди. Асли ҳарбий бўлган тадбиркорнинг бунчалик тез юксалиши ғарб давлатларини хавотирга солиши табиий эди.

Бутун хавотирнинг манбаи эса 5GЯқин вақтларда жорий этилиши кутилаётган 5билан ўзи ҳаракатланувчи автомобиллар, фабрика роботларидан тортиб масофадан операцияларгача бўлган кўплаб янги технологиялар ҳаётимизга кириб келади. Бир-бирлари билан гаплаша оладиган машиналар одамлардан кўп маълумот тарқатади. Маълумотнинг назорати эса миллий хавфсизлик ташвиши саналади. Бундан ташқари патент ҳуқуқи ва муаллифлик ҳуқуқидан келадиган миллиардлаб долларни ҳам унутмаслик керак.

Трампнинг АҚШли ширкатлари “Huawei” ва бошқа хитойлик тадбиркорларининг командаларини қўлланишга тўсиқ бўлиш учун тайёргарлик кўришмоқда. Трамп имзолаган хавфсизлик делегацияси қонунида Хитойда чиқадиган “Huawei” ва “ZTE” маркалари ҳукумат идораларида ва улар билан ишлайдиган ширкатлар томонидан сотиб олинмайди ва қўлланилмайди. Бу тижорат секторини ҳам ўз ичига олиши мумкин.

Баъзи Европа ҳукуматлари ва телеком ширкатлари ҳам АҚШнинг изидан бормоқда. Шу он Европа, Ўрта Шарқ ва Африка бозори “Huawei”нинг Хитойдан кейинги энг улкан бозори ҳисобланади. “Huawei” 5Gнинг тижорий ёки тест синови учун 25 телеком оператори билан келишув имзолади ва 10 мингдан ортиқ 5G база станцияси юборди.

Немис “Deutsche Telekom” ўтган ҳафталарда “тармоқ мутахассисларининг хитойлик тарқатувчилардан хавфсизлиги борасидаги глобал тортишувни жуда жидий қабул қилишини” билдирди. Бунинг ортидан Англия ҳам “Англияда 5G тармоғини таъминлайдиган “Huawei” билан боғлиқ жуда жиддий хавотирлари борлигини  маълум қилди. “British Telecom” ҳам 3G ва 4G тармоқларининг калит қисмидан “Huawei” гуруҳи чиқариб ташланганини билдирди. Франция телеком ширкати “Orange” янги ташкил этиладиган 5G мобил алоқа тизимида “Huawei” билан ишламаслигини эшиттирди.

Европанинг кучли давлатлари билан бирга Бельгия ва Чехия ҳам “Huawei”ни тақиқлашни ўйлаётгани кузатилмоқда. Бошқа тарафдан Австралия, Янги Зеландия эса “Huawei” маҳсулотларини ўлкаларидан қўлланилиши борасида чекловлар қўйди.


Бошқа мақолалар