- 2018-06-04
18-асрда Индонезияни мустамлакасига айлантирган Голландия 1945 йил қонли урушдан кейин мустақиллигини эълон қилган эски мустамлакаси Индонезиянинг мустақиллигини 78 йил ўтиб расман тан олди. Баъзи мухолифат партияларнинг депутатлари эса ҳукуматнинг Голландия қироллигининг ҳарбий жиноятлар ҳам ишлаганлигини тан олиш кераклигини айтишмоқда.
Узоқ вақт Голландия қарамоғида қолган Индонезияда 1900 йилларда мустақилликка чорловчи, анти-империалист фикрлар ёйилиши бошланди. 1945 йил мустақиллик кураши қонли ғалаба билан қўлга киритилганди. Лекин Индонезия мстақиллигини 1945 йил эълон қилган бўлса ҳам мустамлакачи Голландия учун буни қабул қилиш қийин бўлди.
1945 йилдан 1949 йилгача маҳаллий халққа қийноқ, азият ва тажовузлар давом этди. Юз мингга яқин индонезиялик ҳалок бўлди. 4 йил давом этган қонли курашдан кейин 1949 йил 27 декабрда Гаага тинчлик конференциясида Индонезиянинг мустақиллигини қабул қилишга мажбур бўлган эди.
Орадан 78 йил ўтиб Голландия вакиллар мажлисида Индонезия масаласи бўйича 1945 йилги мустақиллиги расман тан олинди.
Буу ҳақда Голландия бош вазири Марк Рютте маълум қилди. Рютте Индонезиянинг 1945 йили “бутунлай ва ҳеч қандай шартсиз” мустақилликка эришганини тан олганини билдирди.
Голландия қироли Уильям Александр 2020 йил март ойида мустақиллик кураши даврида юз берган шиддатлар сабабли Индонезия ҳукуматидан узр сўраганди. Гаага суди 2020 йил 26 мартда Голландиянинг Индонезия мустақиллик уруши даврида голланд ҳарбийлари тарафидан Жанубий Сулавесида отиб ташланган 11 нафар индонезияликнинг ўлимида Голландия жиноят ишлаганлиги бўйича ҳукм чиқарганди. Ушбу даъво отиб ташланган эркакларнинг рафиқалари ва фарзандлари тарафидан очилганди. Суд жиноят натижасида тул қолган 8 аёл ва 4 фарзандга 235 ва 10 минг евро орасида турлича товон тўланишига ҳукм чиқарганди. Голландия ҳукумати суд қароридан кейин ушбу товон пулини тўлашга ваъда берганди.
Исломият мусулмон тижоратчилар тарафидан ёйилган Индонезия 1511 йили Португалия тарафидан ишғол этилиб мустамлакага айланганди. Кейинчалик Испания, Голландия ва Британия мустамлакалари бўлди.