- 2015-05-28
Саудия Арабистоннинг Макка шаҳрида юзага келган кучли шамол билан ёмғингарчилик ўлимларга сабаб бўлди. Об-ҳавонинг кескин ўзгариши билан кучли момақалдироқ гуриллаб, Каъба атрофидаги қурилиш кранларидан бирига яшин тушди. Оқибатда кран қулаб, ҳожи номзодларидан юздан зиёд кишининг кўз юмишига сабаб бўлди. Кеча оқшом соат 17:00 ларда бошланган қаттиқ ёмғир ва кучли шамол асносида Каъбадаги ўнлаб мосламалардан бири Сафо ва Марва орасидаги майдоннинг устки қаватига қулади. Юз метр баландликдаги краннинг қулашига яшин тушиши туртки бўлган. Қулаган краннинг парчалари бетон шифтни бузиб, шу вақтда саъй қилаётган ҳожи номзодларининг устига ёғилди. Офат натижасида юздан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмди. Аҳволлари оғир бўлган ярадорлар касалхоналарга етказилди. Шаҳарда ёғин сабабли йўлларнинг берк бўлиши ҳам эвакуация ишларини қийинлаштирди.
Сауд раҳбарияти берган маълумотга кўра, фожеада 107 нафар ҳожи ҳаётдан кўз юмган, 238 нафари эса турли даражадаги тан жароҳати олган. Ҳалок бўлган ёки жароҳат олганлар ичида қозоғистонлик ҳожилар борлиги ҳақида маълумотлар йўқ.