- 2024-01-23
Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга 1 сентябрь-30 октябрь оралиғида ўтказилган аҳолини рўйхатга олишнинг биринчи натижалари ҳақида ҳисобот берди.
Бош вазирнинг маълум қилишича, рўйхатга олиш натижасига кўра, Қозоғистон аҳолисининг умумий сони 19 миллион 169 минг 550 кишини ташкил этди. Улардан 48,71% эркаклар, 51,29% эса аёллардир.
Аҳолининг ўртача ёши 31,94 ёш. Аҳолининг 33,97%и 17 ёшгача бўлган болалар, 19,72% 14-28 ёш оралиғидаги ёшлардан иборат. Ўлкадаги меҳнатга лаёқатли ватандошлар сони 11 миллион 320 минг 410 нафар бўлиб, аҳолининг 59,05%ини ташкил этади. Этник таркибдаги қозоқлар улуши 70,18%га етган.