Фан ва таълим вазирлиги иккига бўлинди


  • 13 Июнь, 2022
  • 206

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев фан ва таълим вазирлигини қайта ташкиллаш бўйича фармонни имзолади. Бунинг ортидан вазирлик иккига бўлиниб, маориф вазирлиги ҳамда фан ва олий таълим вазирлиги ташкил этилди.

Президент фармони билан фан ва таълим вазири Асхат Аймағамбетов лавозимидан бўшатилиб, маориф вазири лавозимига тайинланди.

Фан ва олий таълим вазири лавозимига эса Саясат Нурбек тайинланди.

Аввал Саясат Нурбек парламент мажлиси депутати бўлган. Бунгача у у “BTS Digital”нинг таълим лойиҳалари бошқарувчиси ва “BTS Education” бош директори вазифасида ишлаган.


Бошқа мақолалар