Саудия Арабистон Қозоғистонга виза беришни тўхтатди


  • 28 Февраль, 2020
  • 530

Саудия Арабистон туризм вазирлиги Қозоғистон ватандошлари ва коронавирус билан хасталанганлар кўп бўлган яна олтита ўлка учун вақтинча электрон виза беришни тўхтатди.

Хабарда “Коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида Хитой, Япония, Сингапур, Жанубий Корея, Малайзия, Италия ва Қозоғистон ватандошларига электрон туристик визалар берилиши тўхтатилади. Ушбу давлатлар ватандошлари Саудия Арабистони аэропортларига келганда ҳам туристик визалар ололмайдилар” дейилган.

Шунингдек, ушбу давлатларнинг аввалроқ виза олган ватандошлари ҳам ҳозирча визалардан фойдалана олмайдилар.

Саудия ҳукумати буларнинг барчаси вақтинчалик чора эканлигини маълум қилган. Бир қатор давлатлар учун Саудия Арабистонига ташриф буюриш учун 2019 йилда илк бор жорий қилинган туристик виза мусулмонлар учун муқаддас қадамжолар жойлашган Макка ва Мадинага ташриф буюриш ҳуқуқини бермайди.

Аввалроқ Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги 2020 йил 27 февраль кунидан эътиборан, дунёнинг барча мамлакатлари учун “Умра” визаси тақдим этишни вақтинча тўхтатгани маълум қилинганди.


Бошқа мақолалар