Орол денгизида чучук сув топилди


  • 29 Январь, 2019
  • 854

Орол денгизининг жануби-ғарбий қисмида Қорақалпоғистоннинг собиқ “Уйғониш” оролида чучук сув топилди. Ушбу ҳудуд Орол денгизининг қуриб қолган қисмида жойлашган. Сув Жанубий Орол денгизи тубидан 260-280 метр чуқурликда топилди.

Агентлик “Сув сониясига 7 литр чиқмоқда. Минерализацияси 3 грамм ва 6 миллигармм қаттиқликга эга” деб хабар берди.

Орол бўйи гидрогеологик экспедицияси раҳбари Шавкат Олимов маълумотига кўра, ичишга яроқли чучук сув булоқлари Қорақалпоғистоннинг Чимбой, Тахтакўпир ва Қараузоқ туманларини ўз ичига олган.

2018 йил ёзда QazaqGeography экспедициясининг Орол денгизийнинг жанубий ва шимолий қисмида ўтказган "Орол 2018" илмий-тадқиқоти ўз ниҳоясига етганди. Уларнинг маълумотига кўра, Жанубий Оролнинг шўрлиги жаҳон океанидан тўрт баравар юқори.


Бошқа мақолалар