Дунёнинг энг хавфсиз давлатлари маълум қилинди


  • 31 Январь, 2019
  • 521

Global Finance нашри дунёнинг энг хавфсиз давлатлари рейтингини тузди. Рўйхат нашр сайтида эълон қилинган.

Рейтингни тузишда мамлакатда ҳарбий ихтилоф юзага келиши эҳтимоли, фуқаролар хавфсизлигигатаҳдид даражаси, иқтисодий ривожланиш даражаси, табиий офат содир бўлиш эҳтимоли кабилар асосий мезонлар қилиб олинган.

Рўхатда умумий ҳисобда 128 та давлат тақдим қилинган.

Рейтингга кўра, дунёнинг энг хавфсиз давлати сифатида Исландия эътироф этилган. 2-ўринниШвейцария, 3-ўринни Финляндия эгаллаган.

Шунингдек, етакчи ўнталикка Португалия, Австрия, Норвегия, Қатар, Сингапур, Дания ва Янги Зеландия киритилган.

Рейтингнинг юқори поғоналарини Европа давлатлари эгаллаган, жумладан етакчи йигирматаликдан Европанинг 16 та давлати ўрин олган. Нашр буни ушбу давлатлар иқтисодиёти ва соғлиқни сақлаш тизимиривожлангани билан тушунтирган.

Дунёнинг энг йирик давлатларидан АҚШ рейтингда 65-ўринни, Хитой 81-ўринни, Россия эса 108-ўринни эгаллаган.

Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон 44-ўринни, Тожикистон 68-ўринни, Қирғизистон 89-ўринни эгаллаган. Ўзбекистон рўйхатда келтирилмаган.

Энг нохавфсиз давлатлар сифатида Гватемала, Яман ва Филиппин тан олинган.

kun.uz дан олинди.


Бошқа мақолалар