- 2015-03-03
Ўрта Осиёни ўз ҳокимиятига олишни истаган АҚШ, ФЕТУЛЛА ГУЛЕН жинойи гуруҳини “троян оти” сифатида ишлатиб, НАТО дастакли “полиция таълими” лойиҳаси билан 7 ўлканинг хавфсизлик кучлари ичига "жойлаштириб" қўйди.
Туркияни хорижий кучларнинг кўмаги билан қадам-бақадам ишғол этиб, қўлга олишга уринган НУРЧИ-Фетуллачи (ФЕТО) террор ташкилотининг Ўрта Осиё ва Африкадаги тузилма тўрлари қандай ташкилланганлиги ошкор бўлмоқда. Истанбул республика бош прокуратураси олиб борган терговларда ФЕТОнинг хорижий тузилмаларига оид муҳим маълумотлар қўлга киритилди. Террор ташкилотининг хориж лобби фаолиятлари доирасида 2008 йили Афғонистоннинг йўлдош давлат сифатида танлагани маълум бўлди.
ФЕТО Афғонистонни қўлга олишни ўлкада икки мактаб-лицей очиш билан бошлади. Мактабларнинг сони кейинчалик 15 га етказилди. Ташкилот илк ва ўрта таълим даражасидаги бу мактаблардан ташқари ўлкадаги университетларга сизиб кирди. Ўнлаб ҳужра уйларида юзлаб издош етиштириб, 2008 йили тузилмасини жиддий нисбатда тамомлади. Ўша йиллари таъсирли одамлар кучига эришган ФЕТО Афғонистонда Ўрта Осиё учун ҳам мутахассис тайёрлай бошлади. Афғонистонда етилган ўзбек ва тожиклар юборилган Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Озарбайжонда ташкилот номидан фаолият кўрсатди. Бу террор ташкилотининг Ўрта Осиёдаги тузилмасининг тамал тошларини таълим идоралари билан бирга хавфсизлик кучлари ташкил этди.
Ушбу режа совуқ уруш даврида Ўрта Осиёга кира олмаган АҚШга оид эди. Вашингтон бошқаруви тарафидан троян оти сифатида майдонга сурилган НУРЧИ-Фетуллачилар Ўрта Осиё ўлкаларидаги хавфсизлик кучлари ичига сизиб кириш учун махсус гуруҳ қурди. Бу гуруҳ НАТО лойиҳаси бўйича афғон полиция ташкилоти томонидан 2011 йили Туркияга маслакий ўқишга юборилганлар орасида эди. Афғонистоннинг бўлажак юзлаб полицияси Туркиядаги Сивас Полиция Олий Мактабида ўқиётганда ФЕТОчи қилиб етиштирди. Молиявий томонини АҚШ таъминлаган ўқишда иштирок этган афғон полицияларини ФЕТО бевосита ўзи саралаб, Туркияга юборган эди. Ушбу НУРЧИ-Фетуллачи жинойи террор ташкилоти полиция қиёфасига кириб, Афғонистоннинг Мозори шариф ва Шибирғон, Қирғизистоннинг Норин вилоятларида афғон, ўзбек ва қирғиз полицияларига махсус таълим ҳам берган. ФЕТОчи қилиб тарбияланадиган полициялар билан шуғулланиш учун махсус одамлар тайинланган. Нурчи-Фетуллачи Террорчилари Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон билан Озарбайжон хавфсизлик идораларида ҳам худди шу тарзда ташкилотланган. Анқара бош прокуратураси тайёрлаган жинойи ишда Ўрта Осиё ўлкаларидаги ФЕТО лицейлари АҚШнинг Россияни қуршаб олиш сиёсатига хизмат қилаётганини маълум қилиб “ФЕТОчилар мустақилликка эришган туркий республикаларда глобал-империал ХЎЖАЙИНларнинг кўрсатмаси билан лицейлар очишни бошлаганди” деди.
Истанбул бош прокуратураси олиб борган терговда гувоҳ сифатида тингланган ФЕТОнинг собиқ имоми Илёс Яғмур Туркиядан юборилган махсус жамоа Афғонистондаги университетлардан мутахассис танлаганини билдирди. Террорчи гуруҳнинг Афғонистонга алоҳида эътибор қаратганини таъкидлаган Яғмур “НАТО программаси бўйича афғон полициясининг таълими Туркия томондан берилди. Шу сабабли катта масштабда ётоқхоналар очилди. ФЕТОнинг Анқарадаги таълим жамиятларида юқори лавозимларда фаолият кўрсатган “Абдуллоҳ” деган код исмли Ҳусайн ташкилотнинг йўлдош давлат сифатида танлаган Афғонистондан масъул эди. Логистика иши эса, ташкилотнинг Истанбулдаги таълим жамиятларида ишлайдиган Масуд ва Саид орқали ҳал қилинарди” деди.