Исломга қарши китоб тайёрлади ва мусулмон бўлди


  • 5 Февраль, 2019
  • 540

Голландияда бир муддат ўнгчи озодлик партиясида (PVV) депутат ва иккинчи одам бўлган Йорам ван Клаверен исломга қарши китоб ёзиш вақтида мусулмонликни қабул қилди.

Голландия матбуотида чиққан хабарларга кўра, собиқ сиёсатчи 39 ёшли Йорам ван Клаверен ўтган йил октябрь ойида шаҳодат келтириб, мусулмон бўлди. Собиқ сиёсатчининг мусулмонликка қарши китоб ёзиш вақтида ўтказган тадқиқотлари натижасида исломиятга бўлган қараши ўзгарди.

Исломиятни танлаган Клаверен мусулмон бўлганидан кейин ғайримуслимларнинг исломиятга қарши фикрларини йўққа чиқарадиган китоб ёзди. 2010-2017 йиллари Голландия парламентида депутат бўлган ван Клаверен 2014 йили PVV лидери Герт Вилдерснинг марокколиклар учун айтган ирқчи сўзларидан кейин партияни тарк этиб, мустақил депутатга айланганди. Вилдерснинг ирқчи сўзлари туфайли суд давом этмоқда.

Ван Клаверен ўлкада 2017 йили ўтказилган умумий сайловларда ўзи қурган партиядан номзод бўлганди, лекин етарли овоз йиға олмагани учун сиёсат билан хайрлашганди. Бир муддат ўнгчи PVV партиясида бўлган бирлик партияси лидери Арно ван Доорн 6 йил аввал партияни тарк этиб, мусулмон бўлганди.


Бошқа мақолалар