АҚШдан кетма-кет янги ҳужум


  • 11 Июнь, 2026
  • 13

АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувга айланди. АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет Эрондаги муҳим объектларни нишонга олганликларини эълон қилганидан кейин мамлакат жанубида кетма-кет портлаш овозлари эшитилди. Эрон эса Ҳурмуз бўғозини барча кемалар ҳаракати учун ёпганини маълум қилди. АҚШ армияси Эронга уюштирилган ҳамда мамлакатнинг кузатув, алоқа ва ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимлари инфратузилмасини нишонга олган сўнгги ҳужумлар якунланганини билдирди.

АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет Ўрта Шарқда кучаяётган кескинлик юзасидан муҳим баёнотлар берди. “Эронга жуда қаттиқ зарба берамиз. Мамлакатдаги энг муҳим объектларни бомбалаймиз” деган Ҳегсет, “Президент Трамп ҳам айтганидек, улар бизни доимо чалғитиб келишаётган эди. Энди чалғитиш ўрнига, улар АҚШ томонидан Эрондаги муҳим объектларга ташланадиган бомбаларга дуч келишади” деган ибораларни қўллади.

АҚШнинг Эронга ҳужум қилишини эълон қилиши ортидан Эрон матбуоти Фарс вилоятида ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимлари ишга тушганини хабар қилди. Шунингдек, ҳудудда яшовчи маҳаллий аҳоли портлашга ўхшаш овозларни эшитгани, бироқ бу овозлар ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимларининг фаолияти билан боғлиқ эканлиги билдирилди.

Эрон давлат телевидениеси Киш ороли ватандошлари ҳам узоқ масофадан манбаси ҳали аниқ бўлмаган овозларни эшитганини маълум қилди. Ҳурмуз бўғози яқинидаги Сирик ва Минаб шаҳарларидан ҳам портлаш овозлари келгани хабар қилинди.

Эрон давлат телевидениеси Албурз вилоятига қарашли Кереж шаҳрида манбаси ҳали аниқланмаган портлаш овозлари янграганини эълон қилди. АҚШ ҳужумларида нишонга олинган жанубдаги Бандар Аббос шаҳри ҳамда Қазвин шаҳрида ҳам янги портлаш овозлари эшитилгани етказилди.

Эрон rasмий хабар агентлиги ИРНА Теҳрон яқинидаги Варамин тумани ташқарисидаги бир ҳудудда портлаш овозлари эшитилганини маълум қилди. Портлаш овозларининг манбаси Варамин туманидан узоқ нуқтага уюштирилган душман ҳужуми эканлиги билдирилди.

Бошқа томондан, АҚШнинг Боғдоддаги элчихонаси “сўнгги минтақавий воқеалар сабабли” АҚШ фуқароларидан Ироққа сафар қилмасликларини, Ироқда бўлганлардан эса зудлик билан мамлакатни тарк этишларини сўради.

Эрон матбуоти мамлакат жанубидаги денгизда Эрон ва АҚШ ҳарбий денгиз кучлари ўртасида тўқнашувлар юз берганини хабар қилди. Ҳимоя тизимлари ишчи ҳолатда экани эълон қилинар экан, “Америкаликлар яна бир бор оғир жавобга дуч келишади. АҚШ манфаатлари нишонга олинади” деган жумлаларга жой берилди.

Нью-Йорк Таймс нашри Қатар ҳайъати ҳеч қандай силжишга эришмасдан Эронни тарк этганини илгари сурди. СНН эса бу хабарни рад этиб, ҳайъат Теҳронда эканини маълум қилди.

Эрон матбуоти: “F-16 қирувчи самолёти ҳаво ҳудудини бузиб киргани ва Инқилоб муҳофизлари ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизими самолётга қарата ракета отганидан сўнг, қирувчи самолёт ортга чекиниб қочди” деган баёнотни берди.

Инқилоб муҳофизлари эса: “Америка террорининг давом этаётган ҳужумлари ва босқинчи армиянинг Ҳурмузган вилояти жанубидаги баъзи ҳудудларга ҳужумлари бошлангани сабабли, минтақадаги хавфсизлик муҳити туфайли, ушбу дақиқалардан бошлаб Ҳурмуз бўғози нефть танкерлари ва тижорат кемалари доир ҳар қандай кемалар ҳаракати учун ёпилган ва ҳар қандай ўтишга қаршилик кўрсатилади” деган ифодалар билан Ҳурмуз бўғози ёпилганини эълон қилди.

Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси Ҳурмуз бўғозидан ноқонуний йўллар билан ўтишга уринган иккита кемага зарба берганларини маълум қилди. СЕНТCОМ эса Ҳурмуз бўғози ёпилмаганини, ўтишлар давом этаётганини илгари суриб, “Ҳеч бир АҚШ ҳарбий кемасига зарба берилмади” деди.

АҚШ армиясидан Эронга уюштирилган сўнгги ҳужумлар билан боғлиқ янги баёнот берилди. СЕНТCОМ Эроннинг кузатув, алоқа ва ҳаво ҳужумидан ҳимоя инфратузилмасини нишонга олган ҳужумлар якунланганини эълон қилди. СЕНТCОМдан қилинган баёнотда, ҳужумлар АҚШ кучларига ва минтақавий сувлардан ўтаётган халқаро тижорат кемаларига таҳдид солаётган ҳарбий инфратузилмаларни нишонга олгани таъкидланиб, “Бу ҳужумлар Эроннинг асоссиз ва давом этаётган тажовузкорлигига жавобдир. АҚШ кучлари шай ҳолатда туришда давом этмоқда” дейилди.

Эрон давлат телевидениесининг хабарида: “Америкалик террорчиларнинг ҳужумида Минаб шаҳрининг Корган қишлоғида икки киши снаряд парчалари сабабли жароҳатланди” деган ифодалар қўлланди. Жароҳатланганлар Минаб шифохонасига ётқизилгани билдирилган бўлса-да, уларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилмади.

АҚШ президен Дональд Трамп АҚШга тегишли вертолётининг уриб туширилишидан кейин Эронга ҳужум қилишларини ва бунга ҳақли эканликларини ҳимоя қилиб, “Кеча уларга қаттиқ зарба бердик ва бугун ҳам яна қаттиқ зарба берамиз” деган эди.


Бошқа мақолалар