- 2024-07-26
Қозоғистон миллий банки раиси Данияр Акишев “7-20-25” тарзидаги автокредитларни бериш қачондан бошланишини маълум қилди.
Акишев ҳукумат йиғилишида “7-20-25 дастури мисолида Қозоғистон ватандошларига ўлкамизда ишлаб чиқарилган автомобилларни олиш учун автокредит бериш дастурини зудлик билан ишлаб чиқишга тайёрмиз. Тегишли идоралар ва банклар билан ушбу таклифни йилнинг биринчи ярмида батафсил муҳокама қилишга ҳозирмиз” деди.
Миллий банк матбуот хизмати автокредит йилнинг иккинчи ярмида ишга тушишини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, ушбу кредит шаклини Акишев Нурсултон Назарбоев иштирокидаги кегайтирилган ҳукумат йиғилишида эълон қилганди. Ўша нутқида Акишев “Дастур бозор тамойиллари асосида банклар орқали “7-20-25” тарзида амалга оширилади” деганди.