Сариағашда учрашув


  • 22 Октябрь, 2018
  • 539

Нурсултон Назарбоевнинг Россия президенти В.Путин ва Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёевлар билан норасмий учрашуви бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари турли соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

Учта давлат раҳбарларининг “галстуксиз” учрашуви Туркистон вилоятининг Сариағаш шаҳрида ўтказилди.

Хабарда “Норасмий учрашув давомида давлат раҳбарлари мамлакатлари орасидаги актуал масалаларни, жумладан иқтисодий-тижорий ва маданий соҳалардаги масалаларни муҳокама этишди” дейилган.

Бундан ташқари, Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистоннинг МДҲ ҳамда бошқа халқаро ташкилотларда бирга келишиб ҳаракат қилиш масаласига тўхталиб ўтишди. 


Бошқа мақолалар