- 2020-05-30
2019 йил 12 февраль куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев фармони билан ички ишлар вазири Қалмуханбет Қасимов президент ёрдамчиси – хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланди.
Мустақил Қозоғистон тарихида Қасимов ички ишлар вазири лавозимида энг кўп фаолият кўрсатган бўлиб, деярли саккиз йил ушбу лавозимда ўтирди. У ушбу лавозимни 2011 йил апрель ойида эгаллаган эди. Унинг даврида ички ишлар вазирлигида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди.
Қасимов ўрнини етти йил давомида унинг ўринбосари бўлиб келган Ерлан Тургумбаев эгаллади.