Астанада президентлар учрашуви


  • 4 Июль, 2024
  • 148

4 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) 24-сессияси Астана шаҳрида ўз ишини бошлади.

Саммит ишни бошлашдан аввал Беларусь ШҲТга расмий равишда аъзо бўлди. Қозоғистон раҳбарлигидаги ШҲТнинг навбатдаги сессиясига Ҳиндистон, Эрон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Беларусь, Мўғилистон, Озарбайжон, Қатар, Бирлашган араб амирликлари, Туркия ва Туркманистон бошчилари етиб келди. Бундан ташқари БМТ бош котиби Антонио Гутерриш ҳам саммитда қатнашиш учун Астанага етиб келди.

ШҲТ аъзолари саммитда сиёсий, тижорат-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда фаол ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқишади.

Саммитнинг боришини ёритиш мақсадида Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрига 700 дан ортиқ хорижий журналистлар ҳам ташриф буюрди. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ШҲТга 2023 йилдан буён раислик қилади. Бугун ўтаётган саммитдан кейин ташкилотга раислик Хитойга берилади.


Бошқа мақолалар