Парламентлараро кенгаш иш бошлади


  • 27 Октябрь, 2023
  • 166

Тошкентда Қозоғистон билан Ўзбекистон орасида парламентлараро ҳамкорлик кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистонга расмий сафар билан Мажлис раиси Ерлан Қошанов келди.

Ушбу кенгашни ташкил қилиш қарори 2021 йили Шавкат Мирзиёевнинг Астага ташрифи вақтида қабул қилинганди. Бу икки ўлка парламентлари орасида ўзаро муносабатнинг янги шаклидир.

Йиғилишда икки ўлка парламентариялари тижорий-иқтисодий, транспорт, аграр, маданий-маърифий соҳаларда ҳамкорлик ҳамда сув дипломатияси масалаларини муҳокама қилишди.

Учрашувнинг энг муҳим масалаларидан бири бу трансчегаравий сув объектларидан оқилона ва биргаликда фойдаланиш бўйича ҳукуматлараро келишув жараёнларини муҳокама қилиш, Марказий Осиё халқаро сув-энергетика консорциумини ташкил қилиш бўлди.

Йиғилиш натижасида делегация бошчилари парламентлараро ҳамкорлик кенгаши ҳақида Низомни имзоладилар. Энди парламентлараро ҳамкорлик кенгаши йилига бир мартадан кам бўлмаган ҳолатда мунтазам асосда ўтказилади.


Бошқа мақолалар