Қозоғистон Марказий Осиёни спутник алоқа билан таъминлайди


  • 15 Февраль, 2019
  • 573

Бу ҳақда мудофаа ва аэрокосмик саноат вазири ўринбосари Марат Нургужин маълум қилди.

У “Бугун ўлкамиз ўзининг хусусий KazSat-2 ва KazSat-3  ҳамда ер комплексларидан иборат космик алоқа тизимига эга. 2023 йили KazSat-2 спутниги эксплуатацияси ниҳоясига етади. Унинг ўрнига KazSat-2R космик аппаратини эксплуатацияга киритиш режалаштирилмоқда” деди.

Нургужиннинг сўзларига кўра, KazSat-2R лойиҳасининг мақсади KazSat-2 спутниги орқали хизмат кўрсатаётган мавжуд алоқа тармоқлари ишини давом этказиш ва Марказий Осиё ўлкаларига спутник алоқа хизматини экспорт қилишдир.

Эслатиб ўтамиз, айнан KazSat космик тизим спутниклари воситасида 14 та алоқа операторларига хизмат кўрсатилиб, рақамли телерадиотарқатиш (HD, DTH, IPTV, OTAU TV), кенг йўлакли Интернет ва Қозоғистон ҳудуди бўйича маълумотлар юбориш амалга оширилмоқда.

Марат Нургужин Қозоғистон ксмик алоқа тизимидан ташқари, Ерни масофадан зондлаш бўйича иккита спутник KazEOSat (ДЗЗ) ва 2018 йил 4 декабрда Falcon-9 ракетасида космосга чиқарилган иккита илмий-технологик KazStSat ва KazSciSat спутникларига эга.

Ўтган йил натижаларига кўра, космик тизимни эксплуатация қилишдан даромад 2017 йилга қараганда 25%га(6,5 миллиард тенгедан 8,9 миллиард тенгега) ўсган.


Бошқа мақолалар