- 2013-07-24
Қозоғистонда 2019 йилдан бошлаб ўрта даражадаги жазо даъволари интернет воситасида электрон тарзда кўриб чиқилади.
Қозоғистон статистика қўмитаси 2019 йилдан бошлаб, ўрта даражали, 2020 йилдан эса оғир айбловлар бўйича даъволарни электрон форматда кўриб чиқишни бошлайди.
Ўлкада 2025 йилгача жазо тайинлаш бутунлай интернет воситасида амалга ошириш режалаштирилган.
Қозоғистон бош прокуратураси бу лойиҳани татбиқ этиш учун 2017 йили “Судгача терговнинг ягона реестри” тизимини ишга туширди.
“bnews.kz”да ўрин олган хабарга кўра, жазо ҳуқуқи соҳасида электрон форматнинг татбиқ этилиши иштирокчилар орасидаги алоқалар шаффофлигини таъминлаб, тергов муддати ва бюджет харажатларини камайтиради.
2018 йил январь ойидан бошлаб, полиция ва иқтисодий назорат органлари қасддан қилинмаган ва кичик жиноятларни электрон форматда кўришни бошлаганди.
Шу вақтгача жами 16 минг 288 жазо даъвоси электрон форматда кўриб чиқилди. Бу эса жами ишларнинг 4,4%ини ташкил этади. Бу кўриб чиқилганлардан 4 минг 895 даъво судга оширилди.