- 2016-12-02
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўлкадаги иқтисодий муваффақиятсизлик туфайли 21 февраль куни амалдаги ҳукуматни истеъфога чиқариш бўйича фармонни имзолади.
Бундан аввал Назарбоев керакли иқтисодий ўсишни таъминлай олмагани учун ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилганди.
Қозоғистон президенти баёнотда “Бугун ўлкамиз учун муҳим қарор қабул қилдим. Аввалги йилларда иқтисодий ҳолат барқарор эди ва бу жуда ижобий ҳол эди. Лекин бу ҳолат бугун ўлкамиз учун етарли эмас” деганди.
Назарбоев ўтган йиғилишда ҳукуматни қаттиқ танқид қилиб “Сизлар ҳукумат ва вазирлар эмас, фақат қўрқоқларсиз” деганди.
Қозоғистон 2017 йили 1991 йилдан эътиборан давом этиб келаётган президентлик тизимини якунлаб, баъзи ваколатлар парламент ва ҳукуматга топширилганди.
Нурсултон Назарбоев ҳукумат истеъфога чиқарилгач, Асқар Маминни вақтинча бош вазир этиб тайинлади.