Қозоғистон ва Ўзбекистон автобус қатновларини тиклади


  • 14 Апрель, 2022
  • 143

Тошкентдан Қозоғистоннинг турли шаҳарларига автобус қатновлари йўлга қўйилганлиги эълон қилинди. Ўзбекистон туризм вазирлиги томонидан бешта йўналиш бўйича жадваллар тузилган.

Ҳар куни Тошкентдан Алматига 4 та автобус, Нур-Султон, Қизилўрда, Туркистон ва Чимкент шаҳарларига кунига биттадан автобус йўлга чиқади. Тўлиқ жадвал қуйидагича:

Тошкент – Алмати: 16:00, 17:00, 18:00, 19:30 (200 минг сўм; саккиз минг тенге).

Тошкент – Қизилўрда: 19:00 (200 минг сўм; саккиз минг тенге).

Тошкент – Нур-Султан: 18:00 (350 минг сўм; 14 минг тенге).

Тошкент – Туркистон: 19:00 (100 минг сўм; тўрт минг тенге).

Тошкент – Чимкент: 12:00 (60 минг сўм; икки минг тўрт юз тенге).

Автобуслар “Олмазор” метро бекати олдида жойлашган “Тошкент” автовокзалидан йўлга чиқади. Билетларни автовокзал кассаларидан олиш мумкин. 


Бошқа мақолалар