- 2019-01-24
Алмати шаҳри иқтисодиётидаги кунлик йўқотиш 600 миллион тенге ёки 2 миллион долларни ташкил этади. Бу ҳақда Алмати ҳокими Бауржан Байбек маълум қилди.
У ҳар куни шаҳар кўчаларида тирбандликдан 700 мингга яқин автомобиль 19 километр соатига ҳаракатланишини айтди. Бу атроф-муҳитга чиқариладиган 80% зарарли тутунни ташкил этади.
Ҳоким “Шу сабабли ҳозир экологик жамоат транспортларини ривожлантириш муҳим масала. Ҳозирда жамоат транспортларининг бешдан бири электр энергияси билан ҳаракатланади. Бу йўналишда ишлар давом этмоқда” деди.
Байбек яна йил охиригача БРТ линиясининг биринчи босқичи якунланишини маълум қилди. Шаҳардаги светофорлар тез юрувчи автобусларни ўтказиб юборадиган қилиб созланишини ҳам қўшимча қилди.
Бундан ташқари, жорий йилда Алмати катта ҳалқа йўли қурилиши бошланиб, шаҳар кўчаларини 40-60 минг автомобилга енгиллаштиради.
Ҳоким 2018 йилги шаҳар иқтисодиёти ўсиши 3% дан кам бўлмаслигини таъкидлади. Байбек мамлакатнинг 75% интернет савдоси Алмати шаҳрига тўғри келишини айтиб ўтди. Ҳозирда шаҳар иқтисодиётининг 30%ини бозорлар ташкил қилиб, бу улуш туризм ҳисобига камайиши кутилмоқда.