Қозоғистон уран қазиб олишда биринчи


  • 11 Март, 2019
  • 498

Қозоғистон миллий атом ширкатининг (Казатомпром) бу йил 22 минг 800 тонна уран қазиб олиши билдирилди.

“Казатомпром”дан қилинган баёнотда ўтган йилги уран қазиб олиш кўрсаткичи 21 минг 705 тонна бўлганлиги айтилди. Жанубий Қозоғистон, Қизилўрда ва Ақмола вилоятларидаги 26 уран шахтасидан йилда 20 минг тоннадан ортиқ уран қазиб олаётган Қозоғистон бу соҳада дунёда биринчи ўринда туради.

Қозоғистон Хитой, АҚШ, Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон ва Европа ўлкаларига уран экспорт қилади.


Бошқа мақолалар