Япониядан Ўрта Осиё давлатларига 700 миллион


  • 13 Ноябрь, 2012
  • 1466

Япония Ўрта Осиёнинг энергия ва фойдали қазилмалар қазиб чиқариш сектори учун 700 миллион доллар ажратди.

Ўрта Осиёнинг нефть, табиий газ ва нодир ер ости минерал манбаларини чуқур ўрганган Япония бу ердаги ўлкалар билан алоқаларини кучайтиришда давом этмоқда. Токиода Япония Ташқи ишлари вазири Коихиро Гемба бошчилигида Япония-Ўрта Осиё Ташқи ишлари вазирлари йиғилиши ўтказилди. Японияда тўпланган Туркманистон, Қозоғистон. Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлари йиғилишида мезбон мамлакат ҳукумати Ўрта Осиё давлатларининг энергия секторига 700 миллион АҚШ доллари қийматида молиявий кўмак кўрсатишини билдирди.

Йиғилишда сўзга чиққан Япония Ташқи ишлари вазири Коихиро Гемба ер ости қазилмаларига бой Ўрта Осиё ўлкаларига 700 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши ва бурғулаш технологиясини модернизациялаш, яъни қазиш асбоб-ускуналарини янгилаш, ўлкаларда бу соҳадаги мутахассислар етиштиришни таъминлашини гапириб ўтди. Бу учрашувда 2013 йили Япониянинг “Sumitomo Corp” корхонаси Қозоғистонда ер ости қазилма ишларини бошлаши айтиб ўтилди.

Мутахассислар Япониянинг Ўрта Осиё географиясининг Хитойга қарамлигини камайтириш мақсадида бу ишга бел боғлаганлигини айтишмоқда.

Япония-Ўрта Осиё вазирлари йиғилиши Япония ҳукумати тарафидан минтақа ўлкалари билан йўлга қўйилган ҳамкорликни такомиллаштириш учун ўтказилди. Давлатларнинг диалог йиғилишининг дастлабкиси 2004 йилда Қозоғистонда, иккинчиси 2006 йилда Японияда ва учинчиси 2010 йилда Ўзбекистонда ўтказилганди.


Бошқа мақолалар