Bereke Bank ва Tele2 сотилди


  • 12 Сентябрь, 2024
  • 37

Қозоғистоннинг Bereke Bank ва Tele2 ни сотиш бўйича келишув жорий ойда имзоланади. Бу ҳақда миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаров маълум қилди.

Бугун Мажлис Қозоғистон ва Қатар давлатлари орасида устивор соҳалардаги лойиҳаларни ривожлантириш учун узоқ муддатли стратегик ҳамкорлик келишувини ратификация қилиш бўйича қонунни қабул қилди.

Ҳужжатда Қатар компаниялари Қозоғистон ҳудудида 9 та лойиҳага инвеситиция киритиши белгиланган. Келишувда телекоммуникация, энергетика, газ қазиб олиш ва транспортировка қилиш, молия соҳаларига инвеситиция киритиш кўрсатилган. Байбазаровнинг сўзига кўра, келишувни амалга ошириш 20 миллиард доллар инвестиция жалб қилишга олиб келади.

Булар билан бир қаторда қатарлик инвесторлар Tele2 компанияси ва Bereke Bank ни ҳам сотиб олишмоқда.

Вазир “Tele2 ва Bereke Bank билан боғлиқ жараён амалий якунига етди. Сентябрь ойида бу ишларни бутунлай охирига етказамиз деб ўйлайман. Газ соҳасидаги лойиҳаларга келадиган бўлсак, илк иккитаси деярли тайёр ҳолатда. Жорий йилда  барча расмий ишлар тугатилиб, томонлар молиявий лойиҳаларга кириши мумкинлиги режалаштирилмоқда” деди.


Бошқа мақолалар