- 2023-01-06
Ушбу кўрсаткич йил охиригача 90,5 миллион тоннага етиши кутилмоқда.
Қозоғистон энергетика вазирлиги маълумотида жорий йилнинг 10 ойида 74 миллион 800 минг тонна нефть қазиб олинганлиги, бунинг 59 миллион 56 минг тоннаси экспортга чиқарилганини билдирди.
Ўлканинг учта йирик нефть конидан Кашаганда 11,5 миллион тонна, Тенгизда 24,6 миллион тонна ва Қорачағанақда 9,1 миллион тонна нефть қазиб олинганлиги айтилган баёнотда “Конлардаги таъмирлаш ишлари сабабли асосий қазиб олиш тўхтатилганига қарамай кутилган нефть қазиб олиш ортди” дейилди.
Баёнотда ўтган йил 90,4 миллион тонна нефть қазиб олинганлиги ёдга солиниб, бу йил бу кўрсаткич 90,5 миллион тоннага етиши қайд этилди.
Январь-октябрь ойларида ўлкада 46,3 миллиард метр куб табиий газ қазиб олинганлиги айтилган баёнотда бу рақам ўтган йилнинг айни даврига кўра 1,5% ортганлиги маълум қилинди.