- 2017-12-06
Қирғизистон пойтахти Бишкекда Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишга қарши намойиш ўтказилди. Намойиш иштирокчилари сув омбори берилишига қарши петиция имзолашди.
Намойишга чиққанлар сув омбори берилишини бекор қилиш бўйича транспарантлар кўтаришиб, аввалроқ ҳибсга олинганларни озод қилиш ва сиёсий таъқибни тўхтатишни талаб қилишди.
Намойишчиларнинг асосий талаблари қуйидагилар:
Кампиробод ва унинг ҳудуди Қирғизистон балансида қолиши керак.
Кампиробод сув омборини демаркация, делимитация ишлари тўхтатилиши лозим.
Делимитация ва демаркация ишлари бўйича давлат комиссияси қайта тузилиши керак.
Демаркация ва делимитация баённомалари инвертаризацияланиб, жамоатчиликка чоп этилиши керак.
Сиёсий таъқиблар зудлик билан тўхталиши керак.
Ушбу ҳужжат президент администрациясига берилиши режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 22 октябрь куни Кампиробод сув омборини қўллаб-қувватлаш учун қўмита тузилганди. Қўмитага фаоллар, сиёсатчилар ва парламент депутатлари киритилган. Шу куни “Қабар” хабар агентлигига президент Садир Жапаров Кампиробод бўйича митинг ва намойишлар ортида ким турганлиги ҳақида ҳукуматда маълумот борлигини билдирганди.
23 октябрь куни эса оммавий ҳибсга олишлар бошланиб, жами 21 киши вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилган.