Туркманистонда халқаро парвозлар тикланмоқда


  • 28 Июнь, 2022
  • 214

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов яқин кунларда халқаро парвозларни бошлашга кўрсатма берди.

Туркманистон расмий телеканали “Олтин аср”нинг хабарига кўра, президент Бердимуҳаммедов вазирлар кенгашида дунёдаги Сovid-19 воқеаларининг меъёрга қайтаётганлигини ва кўплаб ўлкаларда халқаро саёҳатларга рухсат берилганлигини айтди.

Бердимуҳаммедов яқин кунларда Туркманистонда ҳам халқаро парвозларни бошлашга кўрсатма берди.

Туркманистон 1 июндан бошлаб ҳафтада бир марта Ашхобод-Дубай ва Ашхобод-Қозон йўналишли парвозларни бошлаганди.


Бошқа мақолалар