Қорачиқда ўқитувчилар тақдирланди


  • 23 Март, 2021
  • 419

20 март куни "Турон" ўрта мактабининг мажлислар залида қишлоғимизнинг кайвони онахонлари - меҳнат фахрийлари ўз даврида шаҳар кенгашига депутат бўлиб сайланган Бўстоной ая Толипова, Мадина ая Умарова, Гулзода ая Эрметова ва колхоз комсомол қўмитаси котиби ўринбосари бўлиб ишлаган Дилором ая Гулметовалар "Алемнинг асылы" медали билан, фахрий устозлар Мамлакат ая Раметова, Сарвар ая Тўрахонова, Ойимхон ая Шерметова, Ровза ая Якубова, Ровза ая Эрметова, Гавҳар ая Азимова, Насиба ая Нишоновалар "Мартабали устоз" медали билан тақдирландилар.

 Шунингдек, фахрий устоз Барно опа Қорабоева, "Турон" ўрта мактабининг бир гуруҳ илғор устозлари Марҳамат ая Усмонова, Нодира опа Самиева, Зулфия опа Аҳмедова, Насиба опа Йўлдошева, Шаҳло опа Абдунабиева, Кульзира опа Айтуреева, Рашида опа Набиева, Ақмарал опа Назарбекова, Латофат опа Умарова, Зумрад Мамметова, Шоира Абдуллаева, Дилфуза Толипова, Нодира Якубова, Шоира  Ғанишева, Динора Қаҳҳорова, Арофат Айтметова, Муяссар Абдунабиева, Гулсум Исматуллаевалар ҳам "Мартабали устоз" медали билан тақдирландилар. Тадбирда Қорачиқ қишлоқ маданият уйи ходимлари хушовоз хонанда Одилжон ака Азизбеков, созандалар Илхомжон ака Бобохонов ва Шерзод Иботов, хонанда Шарифжон Исмоиловлар қўшиқлари билан даврага файз киритдилар. Мактаб ўқувчилари ҳам ажойиб  концерт дастурини намойиш этишди. Тадбир якунида мактаб ошхонасида зиёфат уюштирилди. 


Бошқа мақолалар