Туркистонда “Kinopark” кинотеатри очилади


  • 15 Июнь, 2020
  • 449

Kinopark 4 Turkestan” кинотеатри RIXOS KHADISHA TURKESTAN” меҳмонхонаси базасида очилиб,  шаҳардаги илк замонавий кинотеатр бўлади.

Kinopark 4 Turkestan” кинотеатрида замонавий технологиялар билан жиҳозланган 4 та зал бўлади.

Ушбу кинотеатрнинг бошқалардан фарқи “Kinopark Design Group” дизайнерлари тарафидан махсус ишланган миллий услубдаги дизайн эканлиги айтилмоқда. Миллий нақшлар нафақат зал ва фойеларни, балки чарм ўриндиқларни ҳам безаб туради. “Euroseating” испан компанияси ўриндиқ суянчиғида орнамент тасвири туширилган ноёб дизайн ишлаб чиқди.

“Kinopark-Kinoplexx Theatres” компанияси бошқарувчи директори Адрашид Раҳметов “Биз сўнгги вақтларда Туркистондаги кўплаб ижобий ўзгаришларга гувоҳ бўлмоқдамиз. Ушбу ҳаракатга биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшаётганлигимиздан фахрланамиз. Аҳоли ўз шаҳарларида биринчи замонавий “Kinopark” кинотеатри очилиши узоқ вақт кутишди. “Kinopark 4” уларнинг оиласи билан вақтини мазмунли ўтказадиган жойлардан бирига айланади деб умид қиламиз” деди.

“Kinopark 4 Turkestan” кинотеатри жорий йилнинг охиригача очилиши режалаштирилмоқда. “Kinopark-Kinoplexx Theatres” компанияси бугунги кунда ўлкадаги 9 шаҳарда 20 кинотеатрни бошқармоқда. 


Бошқа мақолалар