Нур-Султон йўллари шампунда ювилади


  • 9 Апрель, 2019
  • 490

Пойтахт Нур-Султоннинг йўлларини энди шампун билан ювишади. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Бахит Султонов хабар берди. Султонов ўзининг “Facebook” аккаунти саҳифасида шаҳар йўлларини махсус ювиш воситасида илк бор ювилаётганини билдирди.

Ҳоким “Ушбу ювиш воситасидан фойдаланиш асфальтни қиш мавсумидан қолган музлашга қарши материллар, покришка излари, нефть қолдиқлари ва ёғ доғларидан тозалашни таъминлайди. Оддий сув билан бу имконсиздир. Биз эса йўл белгиларини чизишдан аввал чизиқлар узоқ вақт сақланиши учун йўлларни яхшилаб тозалашга мажбурмиз” деди.

Бахит Султонов мутахассислар ювиш воситаси автомобиль шиналарининг йўл қопламаси билан ишқаланишини орттиришини тасдиқлашганини таъкидлади. Бу эса хавфсиз тормоз беришга олиб келади.

Султонов “Ювиш воситаси ўзидан зарарли моддалар чиқармайди. У йўлга ва атроф-муҳитга зарар бермайди. Нур-Султон шаҳри коммунал хизматлари олдида кўп ишлар бор. Йўллар неча марта лозим бўлса, шунча марта тозаланади” деди. 


Бошқа мақолалар