Турк оламига сионист тузоқ


  • 6 Ноябрь, 2023
  • 514

Ғазода қатлиомни давом эттираётган Исроил Озабайжон орқали турк оламини парчалаш ва Боку-Анқара алоқаларини бузиш учун учун ҳаракатга тушди. Ушбу режани ФЕТО ва Эроннинг қўли билан амалга оширмоқчи.

Турк олами ўнлаб йилдан сўнг минтақавий ва глобал таҳдидларга қарши илк бор бирлашишга муваффақ бўлди. Ўтган ҳафта Астанада ўтказилган турк давлатлари ташкилоти саммитида мудофаа саноатидан бошлаб кўплаб соҳаларда ҳамкорлик қилишга қарор қилишди. Қозоғистонда бутун дунёга овоза қилинган бу бирдамлик Исроил, Франция ва баъзи ғарб ўлкаларини безовта қилиб қўйди. Айниқса Ғазода тарихнинг энг йирик қатлиомини амалга ошираётган Исроил турк ўлкаларининг орасини бузиш учун ҳаракатга тушди. Нетаньяҳу ушбу яширин режасининг илк босқичини Озарбайжонда бошлашга киришди.

“Турк олами асло Исроилнинг ёнида турмайди” деган озарбайжонлик тадқиқотчи Нигар Ўгедай “7 октябрдан кейин ФЕТОга алоқаси бор шахслар билан Россия тарафдорлари томонидан Исроилни ёқлаш учун ташвиқот кампанияси бошланди. Собиқ ҳарбийлар, медиа намоёндалари ва ниқоб остидаги жамоат ташкилотлар қўли билан Исроилнинг қатлиомини оқлашга уринишмоқда. Буларнинг ичида энг илғорлари ФЕТО ҳамтовоқларидир. Туркия билан Озарбайжон орасини бузиш учун Эрон тарафдорлари ҳам ғимирлаб қолган” деб гапирди.

Исроил тарафдори бўлган шахснинг “Иккинчи Қорабоғ урушида Исроил ёрдамида ғолиб бўлдик” деб ташвиқот юритаётганига эътибор қаратган Ўгедай “Ҳатто Туркиядан келиб Озарбайжонда хизмат қилаётган ҳарбий ва тинч аҳоли билан боғлиқ ёлғон мишмишлар тарқатилмоқда. Мақсадлари Туркиянинг обрў-эътиборини заифлатиш ва ўрнига Исроил таъсирини кучайтириш. Бу гуруҳ Анқаранинг Озарбайжонга берган бутун дастагини ўчириб ташламоқчи. Исроил Озарбайжонда мудофаа, энергетика ва иншоот соҳасида ягона куч бўлишга уринмоқда” деди.

Туркия душмани бўлиш томонидан Исроил билан Эрон орасида фарқ йўқлигини таъкидлаган тадқиқотчи “Ўша вақтлар шиаларнинг нишонида эдик, энди эса қаршимизда сионистлар турибди. Эрон ҳам зиддиятдан унумли фойдаланиб қолишга уринмоқда. Шу тариқа ижтимоий тармоқларда Туркиядаги озарбайжонликлар сионизм дастакчиси деб эълон қилинди ва йўқолсин деган кампания бошлатилди. Турк давлатларининг такрор бирлашиш умиди туғилган вақтда биродарлигимизга қарши фитналарни йўқ қилишимиз керак” деди.

Сионистлар ниқоб қилиб олган жамоат ташкилотлари ҳам Туркиянинг Қорабоғдаги ролини ўғирлаб Исроилга беришга уриняпти. Озарбайжон депутати Вугар Бейтуран “Сионист қатлиомларни оқлаш борасидаги фаолиятларнинг энг катта дастакчиси ФЕТО” деди.


Бошқа мақолалар