Ўзбек талабалари Татаристонни танлашмоқда


  • 22 Августь, 2016
  • 1087

Татаристондаги ўзбек талабалари сони икки йилда 5 бараварга ошди. Россиянинг “Спутник” журнали Қозондаги Ўзбекистон ваколатхонаси маълумотларига асосланиб, Татаристон олий ўқув юртларида ўзбек талабалари сони сўнгги икки йилда 5 бараварга ошганлигини хабар берди.

Хабарда айтилишича, ўзбек талабалари энг кўп тиббиёт, нефть ва табиий газ қидирув факультетларини танлашмоқда. Ўзбекистон ваколатхонасининг расмий вакили “Сўнгги йилларда Татаристон олий ўқув юртлари ўзбек ёшлари орасида оммалашди. Бу йили мингга яқин талаба таълим олишга келди” деди. Икки йил аввал эса бу кўрсаткич 200 та эди.

Ўзбекистонда бу йил олий ўқув юртлари биринчи курсга 60 минг талаба қабул қилди. Ўлкада 663 минг мактаб битирувчилар университет кириш имтиҳонида қатнашишди. 


Бошқа мақолалар