- 2014-03-03
Саудия Арабистони шаҳзодаси Фаҳад Ал Сауд Стэнфорд университетини тамомлаганини нишонлаш учун Париж Диснейлэндига 15 миллион Евро сарфлади.
Саудия Арабистони мудофаа вазирининг саккиз фарзандидан бири бўлган шаҳзода Фаҳад Ал Сауд Стэнфорд университетини тамомлаганини Диснейлэнд кечаси билан нишонлашга қарор қилди. Шаҳзода 70 кишилик гуруҳ билан бирга Диснейлэнд паркида 15 миллион Евро сарфлаб, университетни битиришини нишонлади. Диснейлэнд 22-24 май кунларида шаҳзода Фаҳад Ал Сауд ва у билан келган тантана иштирокчилари учун паркнинг маълум қисмларини бошқа зиёратчилар учун бекитди. Уольт Дисней студиялари Саудиялик меҳмонларга тайёрлаган махсус дастурлари учун 80 нафар раққосa хизмат кўрсатди. Шаҳзода Ал Сауд паркнинг 10% акциясининг соҳиби ҳисобланади.