- 2012-10-15
Исроил-Хамас урушининг тўртинчи ойи давом этиб, ғазоликларнинг дунёга очилган ягона жойи Миср чегарасидаги Рафоҳ дарвозаси бўлиб қолди. Бу вақт мобайнида иккала чегарадош қўшнилари билан ҳам яқин алоқада бўлиб келган Миср сўнгги хабарларга кўра Исроилга қарши чиққан. Миср президенти Абдулфаттоҳ Сиссий Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан телефонда гаплашишни рад этганлиги хабар берилди.
Миср нашрларида ўрин олган хабарга кўра, Миср президенти Сиссий Исроил бош вазири Нетаньяҳу билан телефонда гаплашишдан бош тортган. Миср президент администрацияси ёки Исроил бош вазирлиги бу ҳақда ҳеч қандай расмий баёнот бермади.
Аввалроқ Миср президенти Ғазога етиб бормаган инсонпарварлик ёрдамлари бўйича Исроилни айблаб “Ғазога ёрдам етиб бормаслигининг сабаби Миср деб айтиш мени қаттиқ ранжитди. Рафоҳ дарвозаси ҳафтасига етти кун суткасига 24 соат очиқ турибди. Лекин ёрдамларни Исроил ўтказмаяпти. Менинг қўлимда бўлса ва Ғазога ёрдам боришига тўсқинлик қилсам Аллоҳнинг олдида қандай жавоб бераман?” деб гапирганди.