- 2013-05-28
Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Гэн Шуан АҚШнинг Эронга татбиқ этган санкцияларига қарамай Теҳрон билан тижорий алоқаларини давом эттиришини маълум қилди.
Шуан “Хитой АҚШ тарафидан татбиқ этилган бир томонлама санкциялар ва узоқ муддатли қарорларига қарши чиқмоқда.эрон билан ҳамкорлигимиз очиқ, шаффоф ва қонунийдир. Шу сабабли ҳамкорлигимизга ҳурмат кўрсатилиши керак” деди. Хитойнинг Эрон ширкатларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилмоқчи эканлигини билдирган Гэн “Хитой ҳукумати Эрон ширкатларининг қонуний манфаатларини ва халқаро энергетика бозоридаги таъсирини ҳамда бу ердаги ролини ҳимоя қилмоқда” деб гапирди.