Президент қариндоши ҳисбга олинди


  • 8 Июль, 2023
  • 93

Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўлка президенти Садир Жапаровнинг қариндоши Улан Жапаров ҳибсга олинди. 

Маҳаллий нашрлар ёзишича, Иссиқкўл вилоятининг Кен-Суу қишлоғида яшайдиган 32 ёшли Улан Жапаров Бишкекдаги тергов изоляторига олиб келинган.

Хабарда “Дастлабки маълумотларга кўра, Қирғизистон республикаси жиноят кодексининг “Коррупция” банди билан жиноий иш қўзғатилган” дейилган.

Бишкекнинг Первомай туман суди Улан Жапаров суд қарори билан 26 июлгача ҳибсга олинганлигини тасдиқлаган.

Улан Жапаров амалдаги Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг амакиваччаси Рақимжан Жапаровнинг ўғли бўлади.


Бошқа мақолалар