Бишкекда 11 журналист ҳибсга олинди


  • 18 Январь, 2024
  • 105

Қирғизистонда суд журналистларни ҳибсга олишга қарор чиқарди.

Первомай тумани судининг тергов ҳаками қарори билан 11 нафар журналист 2 ой муддатга тергов изоляторига қамалди.

15 январь куни 24.kg интернет нашрида миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари нашр редакцияси офисига келганлиги айтилганди. Бош директор Асель Оторбаева, редакторлар Антор Лимар ва Маҳинур Ниязовалар сўроққа олиб кетилган. Редакцияда тинтув ўтказилган. Редакция жиҳозлари ва ходимларнинг шахсий мобил телефонлари олиб қўйилган.

16 январь куни “Тemirov Live” офисида тинтув ўтказилиб, редакция жиҳозлари олиб қўйилган. Қирғизистон ички ишлар вазирлиги ходимлари уйларни тинтув қилиб, нашрнинг 11 нафар собиқ ва ҳозирги журналистларини қўлга олишган.

Кейинроқ ИИВ “Temirov Live” саҳифалари ва ижтимоий тармоқдаги “Айт Айт Десе” контентлари текширилиб “суд-лингвистика экспертизаси” натижасига кўра 2023 йил 30 декабрда “Оммавий тартибсизликларга чақирув” статьяси бўйича жиноий иш қўзғатилганлигини маълум қилди.


Бошқа мақолалар