“Террорист билан бир столда ўтирмайман”


  • 13 Май, 2019
  • 546

Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Женгиз Комил Фират ифторликда ФЕТО (Ф. Гулен) чи сотқин Ўрхан Инанди ҳам борлигини кўргач, ифторни тарк этди.

Женгиз Комил Фират “Сизлар бу ерга ФЕТО террор ташкилоти бошчисини қайси юз билан чақирдингиз? Ё Туркияни, ё террор тўдасини танлайсиз” деди. Турк элчиси Комил Фират Қирғизистонда ФЕТОчилар шерик қилинган ўйинни бузди. Бишкек муфтийлиги тарафидан ифторликка таклиф қилинган Женгиз Комил Фират у ерда ФЕТОчи хоин Ўрхан Инанди ҳам борлигини кўрди. Элчи уни кўриб “Террорист билан бир столда ўтирмайман” деб ифторликни тарк этди.

Женгиз Комил Фират ифторликни тарк этаётганида “Биз бу ерда 35 миллион долларга масжид қурдирамиз, сизлар эса бизни сотган террористлар билан бир дастурхонда ўтирасизлар, шундайми? Бу ерга ФЕТО террор ташкилоти бошчисини нимага чақирдинглар? Рамазон ойида шу ишингиз ярашдими? Ё Туркияни, ёки террор ташкилотини танлайсизлар. Туркия республикаси билан террор тўдасини битта сафга қўйяпсиз. Бу одам мусулмон эмас. Мен ҳозироқ президентга хабар бераман” деди. 


Бошқа мақолалар