Дариға Назарбоева ваколатлари тўхтатилди


  • 2 Май, 2020
  • 322

Дариға Назарбоеванинг Сенат депутати ваколатлари тўхтатилди. Бу ҳақда Ақўрда сайтида маълум қилинди.

Президент матбуот хизматида “Давлат раҳбари фармонига биноан Назарбоева Дариға Нурсултоновнанинг Қозоғистон республикаси парламент сенати депутати ваколатлари тўхтатилди” деб хабар берилди.

Дариға Назарбоева Парламент сенати спикери лавозимига 2019 йил 20 март куни сайланганди.

2019 йил 12 август куни президент Тўқаев Дариға Назарбоевани сенат депутатлигига қайта тайинлади.

Дариға Назарбоева 1963 йили 7 майда туғилган. Москва давлат университети, Киров номидаги қозоқ давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги тарихчи, тарих фани ўқитувчиси.

Сиёсий фанлар доктори, тарих фанлари номзоди.

Мажлис раиси ўринбосари, бош вазир ўринбосари, парламент сенати депутати лавозимларида фаолият кўрсатган. 


Бошқа мақолалар