Қозоғистонда кучли совуқ


  • 19 Ноябрь, 2016
  • 1025

“Казгидромет”нинг хабар қилишича, Қозоғистонда ҳаво ҳарорати янада пасайиши кутилмоқда. Мутахассислар 19-21 ноябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотларини тайёрлашди.

Синоптиклар Қозоғистондаги совуқ ҳаво ҳароратига Сибирнинг шимолий минтақаларида ҳосил бўлган антициклон сабаб эканлигини айтишмоқда.

Хабарда “Келаётган дам олиш кунлари республикада ҳаво ҳарорати янада пасайиши кутилмоқда. Шимолий, марказий ва шарқий вилоятларда кечаси ҳаво ҳарорати 30-35, баъзи жойларда 40 градусгача пасаяди. Ғарбда эса 20-28 градус бўлади” дейилган.

Қозоғистон жанубида ва жануби-шарқида ҳам совуқ бўлади. “Казгидромет” синоптиклари “Қалин қор ёғиши, баъзи жойларда жуда кучли совуқ шамол эсиши кутилмоқда. Бутун Қозоғистонда келаётган уч суткада ҳаво ҳарорати -13-20 градус совуқ бўлади” деб хабар беришди. 


Бошқа мақолалар