- 2021-09-18
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев муқаддас рамазон ойида Ақўрдада рўза тутаётганлар учун ифторлик берди. Тўқаев йиғилганларга мурожаат қилиб, ифторликнинг халқ бирлиги ва равнақини намоён қилувчи қадрдон анъана эканлигини таъкидлади.
Давлат раҳбари ислом дини тинчлик ва инсонпарварликни тарғиб қилувчи дин эканлигини таъкидлаб “Қанча асрлардан буён бизнинг халқимиз тинч ҳаётни қадрлаган. Биз бу тинчликка содиқ қоламиз. Биз бирдамлик ва ўзаро тушунишни сақлаб қолишимиз лозим. Ислом дини одамларни бўлинишга эмас, аксинча бирлашишга чақиради. Иймон бу энг қийматли нарса. Шунинг учун ўсиб келаётган авлодни ислом динимиз ўзида жамлаган қадриятлар асосида тарбиялаш бизнинг умумий вазифамиздир” деди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чимкент ва Талдиқўрғонда ҳам президент номидан ифторлик берилган эди.